16:42 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Сиёсат
Ҳавола олиш
270610

Россия етакчиси материалларни тақдим этар экан, махфий ҳужжатлар расшифровкасидан фойдаланди ва Молотов-Риббентроп пакти фашист Германияси ва Европа давлатларининг бири томонидан имзоланган ягона ҳужжат бўлмаганига эътибор қаратди.

ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. России президенти Владимир Путин МДҲ иштирокчи давлатлари йиғилишида ўз ҳамкасбларига бир қанча ҳужжатларни тақдим этди. Уларда турли давлатларнинг Иккинчи жаҳон урушидан олдин Германия билан келишувлари акс этган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия етакчиси материалларни тақдим этар экан, хусусан, махфий ҳужжатлар расшифровкасидан фойдаланди ва Молотов-Риббентроп пакти фашист Германияси ва Европа давлатларидан бири томонидан имзоланган ягона ҳужжат бўлмаганига эътибор қаратди. Унга қадар, яъни 1934 йилда, Варшава ва Берлин ўртасида куч ишлатмаслик тўғрисида декларация имзоланган.

Шундан сўнг, Путин, 1935 йилдаги инглиз-герман битимини ёдга олди. "Буюк Британия Гитлерга ўз ҳарбий флотига эгалик қилиш имкониятини тақдим этди, гарчи мазмунан, Биринчи жаҳон уруши натижаларига кўра, Германия учун бу таъқиқланганди ёки жуда кам миқдордаги флотга эгалик қилишга рухсат берилганди. Сўнгра, 1938 йилнинг 30 сентябрида Чемберлен ва Гитлер ўртасида имзоланган инглиз-герман декларацияси (1937-1940 йилларда Буюк Британия бош вазири бўлган Невиллнинг – таҳ.) Чемберлен ташаббуси билан улар томонидан тасдиқланган", – дея аниқлик киритди давлат раҳбари.

Шундан сўнг, Германия билан ҳужум қилмаслик тўғрисидаги битимни Франция (1938 йил декабри), Литва (1939 йил март) ва Латвия (1939 йил июль) имзолади.

"Шу тариқа, СССР ва Германия ўртасидаги келишув Европада тинчликни сақлашга қаратилган бошқа Европа давлатлари билан имзоланган шартномалар қаторида энг охиргиларидан бири эди. Шу билан бирга, қайд этмоқчиман-ки, СССР бу ҳужжатни барча имкониятлар йўққа чиқгач, СССРнинг ...Европада ягона хавфсизлик тизимини яратиш бўйича берган барча таклифлари рад этилгач имзолаган", - деб таъкидлади Владимир Путин.

Шундан сўнг президент баъзи бир архив ҳужжатларидан парчаларни келтириб ўтди. У, хусусан, Франция бош вазири (1938-1940 йй. – таҳр.) Эдуар Даладьедан иқтибос келтирди: "Польша кўмагига ишонмаслик у ёқда турсин, ҳатто, Польша орқадан зарба бермаслигига ҳам кафолат йўқ".

Путин таъкидига кўра, Даладье Польша элчисига қатор саволларни берган. "У элчидан поляклар совет қўшинларини ўтказиб юборадими, деб сўраган. (Юзеф) Лукасевич салбий жавоб берган. Даладье ундан совет аэропланларини ўтказасизларми, деб сўраган. Лукасевич поляклар уларга қарата ўт очишларини айтган. Агар... Германия Францияга уруш эълон қилса... Польша ёрдамга келадими, дея берилган саволга Лукасевичдан салбий жавоб янграгач... Даладье фаранг-польша иттифоқидан маъно кўрмаётганини маълум қилган", - деди президент.

Россия етакчиси, ушбу ҳолат "СССР Германия томонидан ўмарилмоқчи бўлган Чехословакияга ёрдам кўрсатишга тайёр бўлганига ишора қилади", дея қўшимча қилган. Лекин Совет Иттифоқи ва Чехословакиянинг мажбуриятлари шунга бориб тақалди-ки, Прага олдидаги иттифоқдошлик мажбуриятининг бир қисмини биринчи бўлиб Париж бажаради.

Ўз навбатида, Франция ҳукумати ўз кўмагини бу каби ҳамкорликдан тамомила воз кечган Польшанинг қўллаб-қувватлови билан боғлайди.

Путин, шунингдек, расмий Варшаванинг Чехословакияни бўлиб олиш бўйича Мюнхен тил бириктируви олдидан қўйган ҳаракатлари бўйича маълумотларни тақдим этди. "Улар худди Германия ўз ўлжасига чанг солгани сингари бир вақтнинг ўзида (Чехословакия ерларининг бир қисмига - таҳр.) талабгир бўлган", – деди Россия давлати раҳбари ва Польша ҳукумати ҳатто Тешин вилояти аннексияси учун қўшинларни тайёр ҳолатга келтиргани ҳақида гапирди. "Улар диверсия ва терактлар содир этиш учун жангариларни юборишган, Чехословакияни бўлиб олиш ва оккупация қилиш учун фаол тайёргарлик кўрганлар".

Шу билан бирга на Лондон ва на Париж ўша вақтда Прагани қўллаб-қувватламаган, уни "бу зўравонликка тан беришга" мажбур этган, деб хулоса қилди РФ президенти.

"Германия талабларини турли усулда бажарган, унга ён босишга ҳаракат қилган Франция ва Англия Чехия давлатини қутқаришни истаган эди. Аммо бунинг ўрнига улар Чехословакия бўлинишига эришмоқчи бўлган учта давлатдан иборат ягона фронтга юзма-юз бўладилар. Мақсади Чехословакияни Европа харитасидан йўқ қилиш эканлигини ҳеч кимдан ҳатто яширмаган Рейх раҳбарлари Польша ва Венгрия демаршидан шу заҳотиёқ фойдаланишади", – деди Путин.

У шунингдек, икки уруш ўртаси давридаги жаҳоннинг энг обрўли сиёсатчиларининг аксарияти 1938 йил Гитлер, Буюк Британия ва Франция ўртасида имзоланган ва тарих илмини ўрганувчилар орасида Мюнхен тил бириктируви, деб ном олган битимни, умуман олганда позитив баҳолаганлар. Фақатгина Уинстон Черчилль вазиятни тўғри баҳолаган ва ҳаммасини борича гапирган, деди Путин.

Россия етакчиси ташқи ишлар халқ комиссари Максим Литвиновнинг 1938 йил Миллатлар Лигасида сўзлаган нутқидан иқтибос келтирди. "Бугун урушни четлаб ўтиш ва эртага янада кенг кўламли урушга юзма-юз бўлиш, ва буларнинг барчаси еб-тўймас агрессор ва суверен давлатларнинг йўқ қилиниши ҳисобига амалга ошса, демак, бу Миллатлар Лигаси пакти руҳида ҳаракат қилмасликдир. Яъни Совет Иттифоқи бу ҳодисани қоралаган", - деб таъкидлади РФ президенти.

Ҳар йили ўтказиладиган анъанавий матбуот-анжумани олдидан Россия президенти Иккинчи жаҳон уруши ҳақида тарихий ҳақиқатнинг бузиб кўрсатилиши мавзусини кўтарган эди. Путин сўзларига кўра, совет қўшинлари Польшага "Польша ҳукумати ўз қуролли кучлари ҳамда мамлакатда рўй бераётган воқеалар устидан назоратни йўқотганидан сўнггина кириб борганлигини қайд этганди". 

Илгарироқ Sputnik Ўзбекистон Владимир Путин матбуот-анжуманида янграган энг ёрқин фикрлар ҳақида материал эълон қилганди.

Асосий мавзулар