Сайловлар ўтказилди: соат 13.00 га қадар 42% дан зиёд киши овоз берди - Ўзбекистон МСК

© SputnikИзбирательный участок №817 в Ташкенте
Избирательный участок №817 в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ҳозирга қадар сайловчиларнинг 7 миллион 971 минг 252 нафари ёки 42,4 фоизи овоз берди.

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Cайловлар ўтказилган деб тан олинди. Ҳозирга қадар сайловчиларнинг  7 миллион 971 минг 252 нафари ёки 42,4 фоизи овоз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Худоёр Маматов, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

“Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига биноан, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ўттиз уч фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади. Ҳозирга қадар сайловчиларнинг  7 миллион 971 минг 252 нафари ёки 42,4 фоизи овоз берди. Демак, жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини, халқимизни табриклайман”, - деди Маматов.

© Пресс-служба ЦИК УзбекистанаДанные по явке избирателей на парламентских выборах в Узбекистане на 13.00
Сайловлар ўтказилди: соат 13.00 га қадар 42% дан зиёд киши овоз берди - Ўзбекистон МСК - Sputnik Ўзбекистон
Данные по явке избирателей на парламентских выборах в Узбекистане на 13.00

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий вақт билан соат 11-00 га қадар 24,3 фоиз сайловчилар овоз берган эди.

МСК маълумотларига қараганда, Ўзбекистон сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига бу сафар 20,5 миллиондан зиёд фуқаролар киритилган. Шулардан 1,7 миллион нафари хорижда ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериши кутилмоқда.сайлов ўтказиш учун 10 306 та сайлов участкалари ташкил этилган, шулардан 55 таси хорижий мамлакатларда. Сайловнинг дастлабки якунлари душанба куни эрталаб маълум бўлади.

Янгиликлар лентаси
0