Сафоев: “Янги сайловлар Ўзбекистонни мутлақо бошқа мамлакатлигини кўрсатди”

© Sputnik / Рамиз БахтияровСадык Сафаев
Садык Сафаев   - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари янги сайловлар Ўзбекистоннинг имиджини яхшилашга хизмат қилди, дея ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. “Янги сайловлар Ўзбекистонда етмиш фоизга янгиланган парламентни вужудга келтирди”, дейди Содиқ Сафоев, Халқаро пресс клубда сайлов хулосаларига бағишлаб ўтказилган бугунги навбатдаги сессияда.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ОБСЕ тавсияларига муносабат билдирди

"Ўйлайманки, бутун халқимизни 22 декабрда ўтказилган муҳим тадбир билан табрикласам бўлади. Муҳим сиёсий жиҳати шу сайловлар ўтгани ва биздаги чуқур ислоҳотларнинг бўлаётгани, уларнинг ортга қайтмаслигидир. Биз бу гал халқимизни тўлиқ ўз сиёсий иродасини ифода этганини гувоҳи бўлдик," – дейди у.

Содиқ Сафоевнинг хулосасига кўра, Халқ янгиланаётган ички ва ташқи сиёсатга ўз баҳосини берди. Уларнинг сайловларда иштирок этиб, бўлаётган ислоҳотларни қабул қилаётганини, ярим соатдан кутиб номзодларни ўрганиб синчиклаб, ўз қарашларини билдириши уларнинг ушбу сайловларни тан олганликларини билдиради. Қолаверса, бўлаётган танқидларнинг ўзи даҳлдорлик ҳиссини билдиради.
Сафоев бу жараённи ислоҳотларимизнинг энг катта ютуғи сифатида баҳолади. Унинг фикрига кўра, мамлакатдаги муҳит энг муҳим ўзгаришлардир. Бу бўлажак сайловларга юқори тамойил стандартларини яратди.

Биз ўз олдимизга янги режа қўйдик. Бу сайловлар дунёдаги янги қиёфасини шакллантиришга муҳим қадам бўлди ва ўзидан ўзи ўзбек рейтингларида юксалишига сабаб бўлди. Ўзбек янги парламенти барпо этилди. Етмиш фоизи биринчи марта сайланяпти. Мамлакатимиз сиёсатини қўллайдиган бу одамлар мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшади деб ишонч билдирамиз, дейди яна у.

Янгиликлар лентаси
0