Сергей Лавров: Россия АҚШнинг тажовузкор ҳужумларига жавоб қайтаради

Oбуна бўлиш
Янги йил арафасида, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров РИА Новости агентлигига берган интервьюсида келгуси йилда ташқи сиёсатдан нималарни кутаётгани ҳақида гапирди

Янги йил арафасида, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров РИА Новости агентлигига берган интервьюсида келгуси йилда ташқи сиёсатдан нималарни кутаётгани, халқаро вазиятнинг ривожланиши нимага боғлиқ бўлиши ва Москва "Катта саккизлик" форматига қайтиши эҳтимоллари ҳақида гапирди. У, шунингдек, икки йирик ядровий давлатнинг ядровий ракета потенциалини чекловчи охирги восита бўлиб турган Ҳужум қуроллари сонини қисқартириш тўғрисидаги Шартнома(СНВ)ни узайтиришнинг якуний муддатлари мавжуд-мавжуд эмаслиги, "Шимолий оқим-2" газ қувури қурилиши қурилиши борасидаги қарашлари ва АҚШнинг ушбу лойиҳага қарши санкциялари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Россия келгуси йилда "Катта саккизлик"га қайтиши мумкинми? Ушбу масала Дональд Трамп билан яқинда бўлиб ўтган учрашувингизда муҳокама қилинганми? У президент Путинга АҚШда бўлиб ўтадиган саммитга таклифнома берганмиди? Келгуси йил ташқи сиёсатдан, шу жумладан, АҚШ йўналишида, нималарни кутмоқдасиз?

- Келинг, атамаларни тўғри ишлатайлик. "Саккизлик гуруҳи"дан Россия чиққан эмас. Эслатиб ўтаман, 2014 йил бошида Украинадаги давлат тўнтаришидан сўнг гуруҳнинг қолган етти аъзоси Россия раислигидаги тадбирларда қатнашишдан бош тортишди. Бошқача қилиб айтганда, ушбу форматни айнан "еттилик" тарк этган эди. Президент Путин таъкидлаганидек, "агар шерикларимиз бизникига келишни истасалар, биз хурсанд бўламиз". Уларни Москва, Санкт-Петербург, Сочи ёки, масалан, Ялтада қабул қилишимиз мумкинлигини қўшимча қилмоқчиман.

Визит министра главы МИД РФ С. Лаврова в США - Sputnik Ўзбекистон
Лавров АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларига жавоб қайтаришга ваъда берди

Умуман олганда, Россияда ушбу форматни қайта тиклаш учун на қизиқиш, ва на хоҳиш бор. Бу масала АҚШга ташрифим давомида муҳокама қилинмади ва ҳозирда Россия-Америка кун тартибидан ўрин олган эмас. Ҳали совуқ уруш даврида барпо этилган "еттилик гуруҳи" эндиликда замонавий воқеликка жавоб бермаяпти - энг аввало, янги дунё марказлари унинг фаолиятида иштирок этмаётгани учун. Уларнинг ҳиссасисиз, ҳозирги замоннинг кўплаб чақириқ ва таҳдидларига қарши самарали курашиш мумкин эмас.

Бугунги кунда нафақат глобал иқтисодиёт, балки сиёсатдаги кўплаб муҳим масалаларнинг муҳокамаси айнан G20 доирасида муваффақиятли амалга оширилаётгани бежиз эмас. G20дан ташқари, Россия янги турдаги бирлашмаларнинг ишларида ҳам фаол иштирок этмоқда, масалан, БРИКС ва ШҲТ, бунда қарорлар мажбурий юкланмайди, аксинча, мувозанатли келишув асосида қабул қилинади. Ушбу кўп томонлама тузилмалар аллақачон дунё тартибининг шаклланаётган янада адолатли ва демократик кўп қиррали архитектурасининг муҳим устунларига айланди.

Келгуси йилга прогноз қилиш осон эмас. Кўп нарса ғарблик шериклар, биринчи навбатда Вашингтоннинг шантажнинг нопок усуллари, босим, бир томонлама санкциялар усулларидан воз кечишга, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишни бошлашга ва умуман бизнинг замонамизнинг кўплаб тугунларини самарали равишда ечиб бериш учун ўзаро ҳурматли мулоқот йўлидан боришига боғлиқ. Россия ҳам ўз навбатида дунё ишларида бирлаштирувчи тамойилларни мустаҳкамлашга, глобал ва минтақавий хавфсизликни барча жиҳатларида сақлашга, Сурия ёки қўшни Украинадаги бўлсин, кўплаб инқироз ва можароларни барқарор сиёсий ва дипломатик ечишда ўз ҳиссасини қўшишда давом этади. Шу мақсадда биз БМТ ва G20 каби глобал бошқарув тузилмаларидаги аъзолигимиз имкониятларидан, шунингдек, БРИКС ва ШҲТга раислигимиз имкониятларидан фойдаланамиз.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон
G20 саммити бошланишидан олдин Трамп ва Путин қисқача суҳбатлашди

Биз Россия-Америка мулоқоти истиқболларига, айниқса АҚШдаги жиддий ички сиёсий вазият ва бўлажак президент сайловлари фонида реал ёндошяпмиз. Вашингтоннинг оҳирги пайтлардаги нодўстона муносабатлари бунинг яққол далилидир. Ўз навбатида, биз ўз хавфсизлигимизни, Россия фуқаролари ва бизнес манфаатларини таъминлаш ва тажовузкор ҳужумларга муносиб жавоб бериш учун барча зарур чораларни кўришда давом этамиз. Ш ўринда, биз ўзимиз тўқнашувга интилмаяпмиз. Биз мамлакатларимиз ва бутун дунё учун муҳим муаммоларни биргаликда ҳал қилишга тайёрмиз.

Турли соҳаларда ҳамкорликни ўрнатиш бўйича бизнинг таклифларимиз ўз кучини йўқотмаган. Уларнинг аксарияти яқин келажакда амалга оширилиши мумкин - масалан, президентлар келишганидек, Бизнес бўйича маслаҳат ва Экспертлар кенгашлари фаолиятини юритиш. Бошқа таклифларимиз қаторида мамлакатларнинг бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик кафолати хатлари билан алмашиш, АҚШни анча ҳавотирга солятган киберхавфсизлик масаласи бўйича мулоқотни бошланиши, ядровий урушга йўл қўйиб бўлмаслик тўғрисида қўшма баёнот, СНВ-2 шартномасини узайтириш, РСМД воситаларини жойлаштиришга мораторий ва бошқа стратегик барқарорликни кучайтириш йўлидаги таклифлар. Албатта, биз Вашингтоннинг кайфиятини фақат хатти-ҳаракатлар билан баҳолаймиз.

- СНВ-3ни узайтиришнинг якуний муддатлари борми? Агар уни узайтириш имкони бўлмаса, Россия қўшимча стратегик қуролларни ишлаб чиқиш ва жойлаштиришни дарҳол бошлайдими ёки РСМД шартномаси қулаганидан кейин киритилган мораторийга ўхшайдигани кўриб чиқиляптими?

- СНВ шартномаси истиқболларига Россиянинг муносабати Россия Президенти томонидан аниқ баён этилди. Биз унинг муддатларини ҳеч қандай шартларсиз узайтирилиши тарафдоримиз. Муддатларга келсак, Владимир Путин, Россия келишувни "имкон қадар тезроқ, шу йил охиригача" узайтиришга тайёрлигини айтди.

Испытание новой баллистической ракеты Сармат - Sputnik Ўзбекистон
Россия АҚШга “Сармат” ракета тизимини кўрсатишга тайёр - Лавров

Узайтириш учун ҳеч қандай якуний муддат ўрнатилмаган, аммо узайтириш жараёнини 2021 йил 5 февралда шартнома муддати тугашидан олдин бажариш керак. Бу нафақат америкаликлар билан келишувга эришишни, балки Федерал Мажлисда маълум процедураларни амалга оширишни ҳам ўз ичига олади, чунки бу, СНВ шартномасини ратификация қилиш тўғрисида 2011 йил 28 январдаги 1-сонли Федерал қонунига ўзгартириш киритиш масаласини ҳам назарда тутади. Шундай қилиб, кўп ҳам вақт қолмади.

Россия икки энг йирик ядровий давлатнинг ядровий ракета потенциалини ўзаро чеклаш ва ушбу соҳада башорат қилинадиган ва текширилиши мумкин бўлган сўнгги халқаро ҳуқуқий ҳужжат бўлиб қоладиган шартнома режимини сақлашни ўринли деб билади. Бундан ташқари, муддатларни узайтирилиши, янги қурол ва ҳарбий технологиялар устидан назоратнинг мумкин бўлган шакллари ва усулларига бўлган ёндашувларни кўриб чиқиш учун вақтдан ютиш имконини берган бўлар эди.

АҚШ СНВ шартномасини узайтириш бўйича ўз позициясини ҳали аниқлаштиргани йўқ. Шунга қарамай, бошқа ҳар қандай сценарий ҳақида гапириш вақти ҳали келмади, деб ўйлайман.

- Йил охири "Шимолий оқим-2" лойиҳаси мухолифларининг навбатдаги фаоллашуви билан нишонланди. Уни тўхтатилиши хавфи борми? Ғарб шерикларининг беқарор позицияси сабабли, Россия ўз диверсификациясини - углеводород экспортини тубдан бошқа йўналишларга қаратиш пайти келди деб ўйламайсизми? Хитой Европа ўрнига энг истиқболли альтернатива деб кўриб чиқилмаяптими?

- "NordStream-2" газ қувури қурилиши якунланмоқда, шунинг учун унинг рақиблари лойиҳани тўхтатишга қаратилган ҳаракатларни кучайтирмоқдалар. АҚШнинг 2020 йилда мудофаа харажатлари тўғрисидаги қонунига санкцияларнинг киритилиши - Европанинг бизнес ишларига аралашишга такаббурона ҳаракати. Баъзи АҚШ сенаторлари қурилишда иштирок этаётган компаниялар раҳбариятига тўғридан-тўғри таҳдидлар билан мурожаат қилишди. Албатта, бу "NordStream-2" кучайтирадиган Европанинг энергия хавфсизлиги хақида куйинишлар эмас, балки Америка СПГ-сининг Европа бозорига олиб кирилиши. Бу адолатсиз рақобат ва энергетика соҳасини сиёсийлаштирилишининг ёрқин намунасидир.

Биз давом этаётган босимга қарамай, "NordStream-2" газ қувури қуриб битказилишига ишончимиз комил. Европа қўшимча экспорт йўлини яратишнинг афзалликларидан хабардор, аммо, афсуски, океан орти кураторлари учун ўзларининг энергия хавфсизлиги ва фуқароларининг фаровонлигига зарар етказган ҳолда ишлашга тайёр давлатлар ҳам мавжуд.

Европа газ бозори биз учун асосий бозор бўлиб қолмоқда - йиллик экспорт ҳажми қарийб 200 миллиард кубометрни ташкил этади. Шу билан бирга, биз углеводород ресурсларига талаб ўсишда давом этаётган Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантирмоқдамиз. Декабр ойи бошида Хитойнинг келгусида йилига 38 миллиард кубометргача табиий газ билан таъминлайдиган Power of Siberia газ қувури ишга туширилди. Хорижий шериклар билан биргаликда Арктика ресурс базаси, шу жумладан “Ямал СПГ” ва “Арктик СПГ 2” лойиҳалари доирасида ривожланмоқда. Россия энергия ташувчиларини Осиё-Тинч океани мамлакатларига экспортини таъминлаш учун биз Шимолий денгиз йўлининг транспорт логистикасини ривожлантирмоқдамиз.

Россия углеводород етказиб беришнинг экспорт йўналишларини диверсификация қилиш бўйича ишларни давом эттиради.

Янгиликлар лентаси
0