16:05 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)
71101

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловининг якуний тур натижалари эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. МСК Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун такрорий овоз бериш натижаларини эълон қилди.

Куни кеча, 5 январь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округидаги 1 730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш ўтказилди.

Ушбу сайлов участкаларида 3,14 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган эди — улардан салкам 2 миллиони (62,8 фоизи) такрорий овоз беришда қатнашган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тўлиқ шаклланди. Унда сиёсий партиялар қуйидаги миқдорда депутатлик ўринларига эга бўлди:

1. ЎзЛиДеП - 53 (35 %)

2. “Миллий тикланиш” - 36 (24 %)

3. “Адолат” СДП - 24 (16%)

4. Халқ демократик партияси - 22 (15%)

5. Экологик партия - 15 (10%).

 

 

Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)

Асосий мавзулар