Сергей Лавровнинг Тошкентга ташрифи кечиктирилди  - ТИВ

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишВстреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова
Встреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро тадбирлар жадвалидаги ўзгаришлар туфайли Сергей Лавров Тошкентга 3 кун кейин келадиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзининг Ўзбекистонга ташрифини 3 кун ортга сурди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВи.

"9 январ куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Сергей Лавров билан телефон суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида томонлар икки тарафлама ҳамда халқаро мавзулар борасида фикр алмашишган. Шунингдек халқаро тадбирлар жадвали ўзгариши муносабати билан Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи 12-13 январдан 15-16 январга кўчирилди", - дейилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташриф дастури олдин келишилгани тартибда, ўзгаришсиз қолдирилади, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Мария Захарова Лавров Тошкентга 12-13 январ кунлари ташриф буюришни режалаштираётгани ҳақида  хабар қилган эди. Ташриф давомида Россия вазири Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши ҳам белгиланган эди.

Янгиликлар лентаси
0