20:38 30 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Сиёсат
Ҳавола олиш
94 0 0

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Британия элчисининг Теҳрондаги норозилик намойишларда қатнашишини қоралади ва буни мамлакат ишларига қўпол аралашиш деб атади.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Британия элчисининг Теҳрондаги норозилик намойишларда қатнашишини қоралади. Эрон буни мамлакатнинг ички ишларига қўпол аралашиш деб ҳисоблайди.

“Буюк Британия элчисининг Теҳрондаги ички намойишларда қатнашиши Эроннинг ички ишларига қўпол аралашиш сифатида кўрилади ва дипломатик муносабатлар тамойилларига зиддир”, - дейилади Эрон ТИВ баёнотида.

Эрон Буюк Британияни “ҳар қандай аралашишлар ва иғвогарлик хатти-ҳаракатлар”дан тийилишга чақирган. Вазирлик агар бу каби ҳаракатлар такрорланса, ТИВ элчини фақат идорага чақириш билан чекланиб қолмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

“Буюк Британиянинг ҳар қандай хатоси Эрон томонидан кескин ва мувофиқ жавоб билан қабул қилинади. Британия ҳукумати бунинг учун тўлиқ жавобгар бўлади”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ Буюк Британия ТИВ Эрон элчисига Британия элчиси Роберт Макэйрнинг Теҳронда қўлга олишини муносабати билан кескин норозилик билдирган эди.

Макэйр 11 январь куни Теҳронда университет олдидаги норозилик намойиши ўтказилаётган жойда қўлга олинган эди. Унинг сўзларига кўра, дипломат 8 январь куни Эрон ҳарбийлари томонидан хатолик туфайли уриб туширилган Украина йўловчи самолёти қурбонларини хотирлаш маросимига келган.

Эрон ТИВ Британия элчиси ноқонуний намойишдаги номаълум хорижлик сифатида қўлга олингани ва унинг мақоми расман тасдиқланганда 15 дақиқадан сўнг озод қилинганини билдирган эди.

Теглар:
элчи, Буюк Британия, Эрон

Асосий мавзулар