08:38 27 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Сиёсат
Ҳавола олиш
677 0 0

БМТ асосчи-мамлакатлари намуна кўрсатишлари керак, инсониятнинг сақланиши ва барқарор ривожланиши учун бешта лидер державалар масъулдир, дейди Путин

ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. БМТ асосчи-мамлакатлари коинотда хавфсизликни таъминлашлари ва глобал можароларнинг олдини олишлари лозим, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин Федерал кенгаш олдида чиқиш қила туриб.

"БМТ асосчи-мамлакатлари намуна кўрсатишлари керак, инсониятнинг сақланиши ва барқарор ривожланиши учун бешта лидер державалар масъулдир. Бу миллатлар глобал урушга асос бўладиган барча шарт-шароитларни йўқ қилиб, замонавий халқаро муносабатларнинг ҳозирги замонга мос жабҳаларини инобатга оладиган барқарорликни таъминлашга қаратилган янгиланган ёндашувларни ишлаб чиқиш лозим", - деди у.

Путин шунингдек, ўз чиқишида Россия қурол-аслаҳалар соҳасида ҳеч кимга ҳеч нимани тиқиштирмаслигини айтиб ўтган.

"Мамлакатнинг мудофаа қобилияти ўн йилликларга олдиндан таъминланган. Лекин бу ерда ҳам завққа берилиш ва ўзни бўш қўйиш мумкин эмас. Олдинга ҳаракат қилиш, бу соҳада жаҳонда қандай ўзгаришлар бўлаётганини диққат билан кузатиб, таҳлил қилиш ва бўлғуси авлод дала комплекслари ва тизимларини яратиш керак", - деди Путин.

Асосий мавзулар