20:47 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Сиёсат
Ҳавола олиш
1283 0 0

Рамзан Қодиров вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги боис, 2020 йилнинг 13 январ санасидан ўз ваколатларини топширган

ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 13 январдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга яроқсизлиги туфайли Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинча бажара олмайди.

Бу ҳақдаги фармойиш душанба куни имзоланган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Чеченистон республикаси Конституциясининг 76 моддасига мувофиқ, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлигим боис, 2020 йилнинг 13 январ санасидан Чеченистон республикаси раҳбарлигини бажаришни Чеченистон республикаси ҳукумат раҳбари Хучиев Муслим Магомедовичга юклайман", – дейилади Чеченистон раҳбари ва ҳукумати сайтида эълон қилинган ҳужжатда.

Сал олдин Sputnik радиоси Россия президенти Путин бош вазир лавозимига Федерал Солиқ Хизмати раҳбари Михаил Мишустинга бош вазир лавозимини таклиф қилган эди.

Асосий мавзулар