Сал олдин АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили Залмай Халилзад ва толибларнинг Дохадаги сиёсий офиси делегацияси саккиз раундда ўтказилган музокаралардан сўнг тинчлик тўғрисидаги шартнома лойиҳасини тасдиқлашган эди.
Россия президенти Владимир Путин Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини жорий этди. Ушбу лавозимни Дмитрий Медведев эгаллади.
Россия Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров Москва давлат халқаро муносабатлар унивеситетининг Тошкентдаги филиалида нутқ сўзлади ва журналист ва талабалар саволларига жавоб берди.
Сергей Лавровнинг 2020 йил 15-16 январ кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.
Музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Сергей Лавров МГИМО Тошкент филиали талабалари ва ўқитувчилари олдида чиқиш қилди. Учрашув қатнашчилари унга саволлар бериш имконига эга бўлишди, шу жумладан ўткир саволларни ҳам.
Лавров Россия президенти Владимир Путиннинг дилдан саломларини етказди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Камилов ва Лавров сўнгги 2 йилда Ўзбекистон ва Россия муносабатлари барқарор ўсиб бораётганини мамнуният билан қайд этишди.
Чоршанба куни Дмитрий Медведев ҳукумати истеъфога чиқди, Путин Давлат думасига Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустин номзодини бош вазир лавозимига кўриб чиқиши учун киритди.