22:59 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Сиёсат
Ҳавола олиш
97820

Чоршанба куни Дмитрий Медведев ҳукумати истеъфога чиқди, Путин Давлат думасига Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустин номзодини бош вазир лавозимига кўриб чиқиши учун киритди.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин президентлик ваколати тугагач, АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон сингари таътилга кетмайди, балки давлат раҳбари лавозимидан кетгач ҳам норасмий тарзда мамлакат етакчиси бўлишда давом этади, деб ҳисоблайди америкалик сиёсатшунос Уильям Померанц.

"Охир натижада Путин ёки расмий лавозим орқали ёхуд норасмий тарзда етакчи бўлиб қолади. Мен у Жорж Вашингтон сингари, 2024 йилда ўз турар-жойига кетади, деб ўйламайман", - деди РИА Новостига Россия бўйича мутахассис ва Америка пойтахтида Кеннан экспертлар институти директори ўринбосари бўлган Померанц.

Жордж Вашингтон 1789-1797 йилларда АҚШ президенти бўлган.

"Аммо бунга ҳали анча бор, ўртага воқеалар аралашиб, Путин стратегиясини ўзгартириб юбориши мумкин", - деди сиёсатшунос.

Унинг сўзларига кўра, Путиннинг Хавфсизлик Кенгаши мақомини ошириш бўйича таклифи келажакда Қозоғистон сценарийси ҳукуматни топширишни назарда тутади. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев президентликдан кегач Хавфсизлик Кенгаши раҳбари лавозимини сақлаб қолган эди.

Путин Дмитрий Медведев истеъфога чиққач бош вазир лавозимига номзодини кўрсатган Михаил Мишустин ҳақида гапирар экан, Померанц бунда 2004 йилда Михаил Фрадков ҳукуматига ўхшашликка эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, технократ-бош вазир юзага келган вазиятда президент ваколатларини зимдан оширади.

"У (Мишустин) Путиннинг вориси, деб ўйламайман. Албатта, ўз вақтида Путиннинг ўзи ҳақида ҳам ҳеч ким у президент бўлади, деб ўйламаган. Лекин 1999 йилда қисқа вақт ичида у ўзини пухта билимга эга бош вазир сифатида кўрсата олди", - деди Померанц.

Померанц сўзларига кўра, Путиннинг вориси бўла олиш учун Мишустинга ҳокимият базаси ва қўллаб-қувватлов етишмайди.

"Ўйлашимча, ушбу ўзгаришларда битта ғолиб бор — бу (Давлат думаси спикери Вячеслав) Володин. Ҳеч бўлмаганда унинг Дума спикери сифатидаги ваколатлари кучайтирилади", - деб қўшимча қилди Померанц.

Унинг сўзларига кўра, Путиннинг Федерал Кенгашга йўллаган анъанавий мурожаатномасидаги таклифлари "катта конституциявий ислоҳот" бораётганини тасдиқлади.

"У тилга олган гапларнинг аксарияти аллақачон Путин томонидан ёки ОАВда муҳокама қилинган, шу жумладан, давлат ҳокимиятининг бирлашган тизими, ҳукумат тармоқлари бўлинишидаги янги мувозанат масаласи ҳам. У ушбу қонунчилик ислоҳотларини қай тарзда амалга оширишини томоша қилиш жуда қизиқ бўлади", - деди Померанц.

Чоршанба куни Дмитрий Медведев ҳукумати истеъфога чиқди, Путин Давлат думасига Федерал солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустин номзодини бош вазир лавозимига кўриб чиқиши учун киритди.

Асосий мавзулар