08:26 29 Март 2020
Эфир
  • RUB130.22
  • EUR10572.34
  • USD9520.34
Сиёсат
Ҳавола олиш
Сергей Лавровнинг 2020 йил 15-16 январ кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи (8)
449 0 0

Камилов ва Лавров сўнгги 2 йилда Ўзбекистон ва Россия муносабатлари барқарор ўсиб бораётганини мамнуният билан қайд этишди. 

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Бугун Тошкентда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан учрашди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати. 

"Учрашувда Ўзбекистон Президентининг Россияга бўлажак ташрифига тайёргарликнинг амалий жиҳатларига алоҳида урғу берилди. Мазкур ташриф икки томонлама муносабатларнинг янги тарихидаги муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Россия муносабатлари барқарор ўсиб бораётганини қамрови кенгаяётганини вазирлар мамнуният билан қайд этишди, дейилган хабарда. 

Икки йил ичида иқтисодий соҳанинг ўзида вазирлик ва идоралар, ҳудудлар делегациялари, компаниялар раҳбарлари, ишбилармон доираларнинг 130 дан ортиқ ташрифлари амалга оширилди. Ушбу ижобий динамикага аввало икки мамлакат лидерлари ўртасида ўрнатилган ишончли муносабатлар ва ўзаро англашув сабабли эришилди, дейилган расмий хабарда.

 

Мавзу:
Сергей Лавровнинг 2020 йил 15-16 январ кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи (8)

Асосий мавзулар