02:51 30 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Сиёсат
Ҳавола олиш
Сергей Лавровнинг 2020 йил 15-16 январ кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи (8)
129430

Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Сергей Лавров МГИМО Тошкент филиали талабалари ва ўқитувчилари олдида чиқиш қилди. Учрашув қатнашчилари унга саволлар бериш имконига эга бўлишди, шу жумладан ўткир саволларни ҳам.

ТОШКЕНТ, 16 январь - Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров ўзбекистонлик журналистнинг янги мақоми ҳақидаги саволига дипломатик тарзда ҳазиломуз жавоб берди.

МГИМОнинг Тошкентдаги филиалида чиқиш қилганида, Ўзбекистон телеканалларидан бирининг бош муҳаррири Лавровга бугунги кунда энг кўп муҳокама қилинаётган иккита саволни берди: вазирнинг янги мақоми ва унинг келажаги, шунингдек, Москва ва Тошкентнинг Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши бўйича музокаралари ҳақида.

"Сиз журналистмисиз?" - деб сўради Лавров. "МГИМОга ўқишга киринг. Менинг вазифани бажарувчи мақомим ҳақидаги саволингизга келсак, шуни айтмоқчиманки, мен МГИМОни тугатганимдан бери ўз вазифамни ҳалол ва виждонан бажарганман".

Лавров Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши бўйича музокаралар қандай босқичда олиб борилаётгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, якуний қарорни республика президенти ва парламенти қабул қилишини таъкидлади. Журналист Лавров ва Мирзиёевнинг Тошкентдаги бугунги учрашувида нимани келишиб олганликларини аниқлаштиришга ҳаракат қилганида, рус дипломати табассум билан: "Айтяпманку: МГИМОга ўқишга киринг", дея жавоб берди.

Бир қатор савол-жавоблардан сўнг, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Сергей Лавровга "ўз вазифасини яна узоқ йиллар муваффақиятли бажаришини" тилаб қолди. Томошабинлар бу сўзларни қарсаклар билан кутиб олишди ва рус дипломати жилмайиб, эътибор учун миннатдорчилик билдирди.

15-16 январ кунлари Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчисининг Ўзбекистонга расмий ташрифи бўлиб ўтмоқда. Ташриф давомида Лавров ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан музокаралар олиб борди ва уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қабул қилди.

Томонлар иқтисодиёт, хавфсизлик, атом энергетикаси ва гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Мавзу:
Сергей Лавровнинг 2020 йил 15-16 январ кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи (8)

Асосий мавзулар