12:01 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Сиёсат
Ҳавола олиш
41401

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши мажлисида бош вазир номзоди тасдиқланди - ОАВ.

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Бугун 18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда, партия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мажлисда Ўзбекистон бош вазири лавозимига номзод этиб Абдулла Арипов таклиф қилинди. Маълумки, ЎзЛиДеп, сайловда Олий Мажлис қуйи палатасига энг кўп овоз жамлаган партия сифатида бош вазир номзодини таклиф қилиш ҳуқуқига эга. 

Сиёсий кенгаш мажлисида партия фаоллари, сайланган депутатлар, Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, шунингдек, партиянинг ҳудудий кенгашлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этяпти. Мажлисни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов олиб бормоқда.

 

Асосий мавзулар