Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери сайланди

© Пресс-службаНурдинжон Исмаилов
Нурдинжон Исмаилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилмоқда.

Янги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг илк мажлисида Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерлигига тавсия этилди ва депутатлар томонидан бир овоздан сайланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Бугун ривожланаётган Ўзбекистонни мутлақо бошқа йўлга қўйишимиз керак - Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари спикернинг билим ва тажрибаси, фидойилигини таъкидлаб, унинг ва палатанинг ишига муваффақият тилади.

"Сизлар тарихий даврда тарихий депутатлар бўлиб сайландиларингиз. Бунга ҳар куни, ҳар дақиқа муносиб бўлишингиз, халқчил қонунлар қабул қилиб, аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшишингиз керак", - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, янги таъсис этилган Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари лавозимига Акмал Саидов тайинланди.

Нурдинжон Исмоилов 1959 йил 20 январь куни Наманган вилояти Учқўрғон туманида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1980 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Юридик фанлари номзоди. 1999 йил “Шуҳрат” медали, 2002 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Янгиликлар лентаси
0