06:38 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Сиёсат
Ҳавола олиш
672 0 0

АҚШ Давлат котиби бошчилигидаги делегация Ўзбекистон президенти томонидан қабул қилиниши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Майк Помпео 2-3 феврал кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

"2020-йилнинг 2-3-феврал кунлари АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади. АҚШ давлат департаменти делегацияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон ТИВда икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 2018-йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-АҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар бажарилишининг боришини муҳокама қиладилар, долзарб халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашадилар.

АҚШ Давлат котиби Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё - АҚШ" ("C5+1") шаклидаги вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.

Асосий мавзулар