08:19 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Сиёсат
Ҳавола олиш
70410

ТИВ раҳбари Ўзбекистоннинг ташқи савдога чиқадиган юкларини 80 фоизи Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия орқали транзит йўлидан ўтишини эслатиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Дунёда бугун юзлаб интеграллашув ташкилотлари мавжуд. Шундай экан, Ўзбекистон бошқа давлатлар сингари бу табиий жараёндан четда қолиши мумкин эмас, деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов шанба куни Халқаро Пресс Клубнинг навбатдаги сессиядаги чиқишида. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Камиловнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон олдида кун тартибида учта катта ташкилот бор: Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Жаҳон савдо ташкилоти ва Европа иттифоқи.

"Шу ташкилотлар билан ҳамкорликда батафсил музокаралар олиб боряпмиз, қайси шаклда Ўзбекистон мана шу интеграллашув ташкилотларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида. Евроосиё (иқтисодий) иттифоқи бўйича жуда кўп савол туғиляпти. Шу ерда интеграция масалаларига муносабатимиз ҳақида айтмоқчи эдим: глобаллашув даврида интеграция - бу табиий жараён. Барча давлатлар шу интеграцияга интилади. Дунёда юзлаб интеграцион ташкилотлар бор, Ўзбекистон ҳам бошқа давлатлар сингари бу жараёнда четда қолиши мумкин эмас. Президент ўз мурожаатларида айтиб ўтдилар, биз бу масалада қарор қабул қилишда доим миллий манфаатлардан келиб чиқамиз", - деди Камилов. 

ТИВ раҳбари Ўзбекистоннинг ташқи савдога чиқадиган юкларини 80 фоизи Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия орқали транзит йўлидан ўтишини эслатиб ўтди.

"Диққат марказда фақатгина Ўзбекистон халқи манфаати бўлади. Парламент ҳам Вазирлар Маҳкамасидан кейин чуқур ўрганиб, ўз таклифини беради", - деб таъкидлади Камилов.

Асосий мавзулар