22:18 19 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Сиёсат
Ҳавола олиш
394 0 0

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 27-30-январь кунлари Германияда амалий ташриф билан бўлади.

ТОШКЕНТ, 26 янв – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2010 йил 27-30-январь кунлари Германияда амалий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, делегация Берлин шаҳрида “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси тақдимоти бўйича халқаро конференцияда иштирок этади.

Форумда томонлар иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши курашда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Хабарда Ўзбекистон томони Германияга сафар доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши қўшимча қилинган.

Асосий мавзулар