Камилов Берлинда Афғонистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашди

© Telegram / МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов встретился с заместителем главы внешнеполитического ведомства Афганистана Мирвайсом Набомом
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов встретился с заместителем главы внешнеполитического ведомства Афганистана Мирвайсом Набомом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон томони амалий ёрдам кўрсатиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди.

ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Берлин шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мирвайс Набом билан учрашди.

Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Камилов бошчилигидаги делегация Германиядаги конференцияда иштирок этади

ТИВ хабарига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, минтақадаги вазият муҳокама қилинди.

Ўзаро фикр алмашиш чоғида Ўзбекистон томонининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишдан манфаатдорлиги ва афғонлараро тинчлик музокараларини бошлашга кўмаклашишга тайёрлиги таъкидланди.

Мирвайс Набом минтақадаги интеграцион жараёнларга унинг мамлакатини жалб этиш ва Афғонистон иқтисодиёти учун муҳим бўлган инфратузилма лойиҳаларини тадбиқ этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди.

Шунингдек, учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0