22:32 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
67410

Аввалроқ Польша ташқи ишлар вазири Яцек Чапутович Варшава “Россия билан тарихий тортишувда” ғолиб чиққанини айтган эди.

ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Facebook᾽даги саҳифасида Польша ташқи ишлар вазири Яцек Чапутовичнинг Россия билан баҳсда ғалаба қозонгани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

“Барча Наполеонлар шундай ўйлашади: Бонапарт ҳам, касалхонадагилар ҳам”, - дея ёзган Мария Захарова

Аввалроқ Чапутович Варшава “Россия билан тарихий тортишувда” ғолиб чиққанини айтган эди. Дипломат Владимир Путиннинг Қуддусда бўлиб ўтган Бутунжаҳон холокост хотира форумида қилган чиқишини “унчалик Польшага қарши эмас” деб атаган эди.

Вазир, шунингдек, Варшава энди Москва билан “ҳис-туйғуларни тинчлантиришга ва муносабатларни нормаллаштиришга”ҳаракат қилиши кераклигини айтди, чунки барча тафовутларга қарамай давлатлар қўшни ҳисобланишади.

Қуддусда нутқ сўзлаган Путин Холокост чуқур яра бўлгани ва шундай бўлиб қолиши, ва бу ҳар доим ёдда қолиши керак бўлган фожиа эканини айтган эди. Шунингдек, у сиёсатчиларнинг вазифаси эса Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларининг яхши номини ва ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қилиш эканини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Жаҳон уруши фожиасининг олдини олиш учун жавобгарлик ҳамманинг зиммасида.

Россия сиёсатчилари қатор Европа мамлакатлари тарихни қайта ёзишга уринишаётгани ҳақида бир неча бор маълум қилишди.

Ўтган йилнинг декабр ўрталарида Владимир Путин баъзи Ғарб мамлакатлари, хусусан, Польша фашистик Германия билан фитна уюштирганини ва бу музокаралар тўғрисидаги ҳужжатлар Россия ихтиёрида бўлганлигини айтди.

Давлат раҳбари Польшанинг Учинчи рейхдаги элчиси яҳудийларни Африкага юборишни режалаштиргани учун Адольф Гитлерга ҳайкал ўрнатишни ваъда қилгани ҳақида гапириб берди. Варшава бу ҳақиқатни тан олмади ва Россия элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақиртиришди. Путиннинг сўзлари Молотов-Риббентроп пактига ишора қилиб, СССРни урушни бошланишида айбламоқчи бўлган Польша расмийларининг ғазабини қўзғатди.

Асосий мавзулар