22:28 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
939 0 0

Песковнинг сўзларига кўра, Мирзиёевнинг 5 феврал куни Москвага ташрифи ҳақидаги хабар - нотўғри, чунки "учрашув режада бўлмаган".

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг феврал ойида Москвага ташрифи режада бўлмаган, деб хабар қилди журналистларга РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Бешинчи февралда бўлиши режада бўлмаган, шу боис, ташриф кечиктирилиши ҳақида ҳам гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бу нотўғри маълумот", - деди Песков Мирзиёевнинг 5 февралга режалаштирилган ташрифи кечиктирилдими, деган саволга жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов РИА Новостига Ўзбекистон президентининг Россияга иккинчи ташрифи тахминан 2020 йилнинг 5 феврал санасига режалаштирилгани ҳақида хабар қилган эди.

Неъматов Ўзбекистон президенти "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатларнинг ҳар томонлама ривожланиши ва мустаҳкамланишига катта эътибор қаратишини алоҳида қайд этганди.

Асосий мавзулар