13:52 03 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Сиёсат
Ҳавола олиш
278 0 0

Ўзбекистон яқин орада Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бош консуллигини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Ян маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Ўзбекистон яқин орада Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бош консуллигини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тошкент ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Ян ўртасида ўтказилган музокараларда маълум бўлди.

1 / 4
Встреча хокима Ташкента Джахонгира Артыкходжаева и посла Китая в Узбекистане Цзян Янь

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 7,6 млрд. АҚШ долларидан ортганлигини маълум қилиб, бу кўрсаткични бир неча баробар ошириш имконияти борлигини айтиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой, шу жумладан, Тошкент ва Хитой шаҳар ва провинциялар ўртасида муносабатларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Учрашувда фармацевтика, электроника, қуёш энергетикаси, робототехника, сабзавот ва меваларни қайта ишлаш каби қатор соҳаларни ривожлантириш истиқболли эътибор қаратилди.

Шунингдек, томонлар Тошкент шаҳрида хитойлик инвесторлар учун яратилган имкониятларга тўхталиб, Хитой томонидан инвестицияларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Асосий мавзулар