22:13 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
852 0 0

Помпео дунёдаги муаммолар ташаббускори эканлигини амалда яна бир карра исботлади, дея баёнот қилди Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг Ўзбекистонга бўлган ташрифидан сўнг Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўз расмий сайтида кескин баёнот эълон қилди.

"Хитойга туҳмат қилиш ва Хитой ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида муносабатларни дарз кетказишга уриниш мағлубиятга рўбаро бўлади", -дейилган баёнот кириш қисмида.

Элчихона 3 февраль куни ўтказилган брифингда Майкл Помпео омма олдида ўзбекистонлик ҳамкасби ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан Хитой ички ишларини муҳокама қилиш ниятида эканлигини айтганини келтириб ўтган.

"Унинг ёлғонни қалаштириб, ҳар қандай ҳолатдан Хитойни қоралаш мақсадида фойдаланиши бизни таажжубга солмайди. Бу мавзу муҳокама қилинган ёки муҳокама қилинмаганидан қатъи назар, аминмизки, барча томонлар бизнинг Помпеонинг ҳаракатлари ва шантажига нисбатан бўлган жирканишимизга қўшилади.

Помпеонинг Евроосиё мамлакатларига уюштирган ушбу турнеси бадният иғволарга ва туҳматга асосланган ва унинг Хитойга бўлган шахсий адовати ва сохта фикрларини тўлиқ фош қилди.

Помпео амалда дунёдаги муаммоларнинг ташаббускори эканлигини яна бир бор исботлади.

Минг марта айтилса ҳамки, ёлғон ҳеч қачон ҳақиқатга айланмайди. Хитойга туҳмат қилишга, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги дўстона муносабатларга путур етказишга бўлган ҳар қандай уриниш мағлубиятга рўбаро бўлади, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси. 2020 йил 3 февраль", - дейилади баёнотда.

Асосий мавзулар