02:37 25 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
184 0 0

Озарбайжон пойтахтида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушоғлу билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Боку шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушоғлу билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования (https://president.uz/ru/lists/view/3348) Президенту Турции Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с многочисленными жертвами и пострадавшими в результате схода лавины в провинции Ван на востоке Турции.
© Пресс-служба президента Узбекистана.

ТИВ хабарига кўра, учрашувда долзарб Ўзбекистон-Туркия кун тартибидаги масалалар ва жорий йилда қўшма тадбирларга тайёргарликнинг бориши юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланишича, кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан Туркий кенгаш доирасида мулоқотни кенгайтиришга ўзаро қизиқиш тасдиқланди.

Учрашувда вазирлар халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳам муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Камилов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Боку шаҳрига ташриф буюрган.

Асосий мавзулар