07:13 28 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
280 0 0

Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан Абдуҳалим Холмаҳматов ва Шуҳрат Узаков Ўзбекистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратурасида янги тайинловлар амалга оширилди.

Идора матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 10 февралдаги фармонига асосан Абдуҳалим Холмаҳматов Ўзбекистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, фармон билан  Шуҳрат Узаков бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди.

Шуҳрат Узаков тайинловга қадар президентнинг Самарқанд вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаган.

Асосий мавзулар