07:27 24 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Сиёсат
Ҳавола олиш
350 0 0

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Андрей Руденко Киев баёнотлари ва унинг “Париж пакети” келишувларининг бажариш даражаси апрель ойида “норманд тўртлиги”нинг янги учрашуви бўлишини катта шубҳа остига қўйиши мумкинлиги айтди.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Киев баёнотлари ва у томонидан Украина инқирозини тартибга солишга оид “Париж пакети” келишувларининг бажарилиши даражаси апрель ойида “норманд тўртлиги”нинг янги учрашуви бўлишини катта шубҳа остига қўяди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденко РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.

Руденко ўтган йилнинг декабр ойида Парижда бўлиб ўтган учрашувда “норманд тўртлиги” раҳбарлари кейинги саммитни апрель ойида Берлинда ўтказишни белгилашганини эслатиб ўтди. Шу билан Киев, Донецк ва Луганск қуйидаги мажбуриятларни зиммаларига олишган:

- яқинлашиш линияларининг учта янги қисмидан ўз кучларини олиб чиқиш;

- янги назорат пунктларини очиши;

-  миналардан тозалашни давом эттириш;

- ушлаб турилган шахслар билан алмашиш;

- Украина қонунчилигида “Штайнмайер формуласи”ни бириктириш.

- Донбасснинг махсус мавқеини барча ҳуқуқий томонларини доимий равишда амал қилишини таъминлашни мувофиқлаштириш.

“Ҳозирча ушбу рўйхатдан фақат ушлаб турилганлра билан алмашиш амалга оширилди. Қолганлари бажарилмади. Алоқа гуруҳидаги украиналикларнинг хатти-ҳаракатлари ва Киевдан янграётган баёнотлар бу ишлар апрелгача амалга ошишига шубҳа туғдирмоқда. “Париж пакети”ни амалга оширишда реал тараққиёт бўлмасдан, биринчи навбатда унинг сиёсий жиҳатларининг, “норманд тўртлиги”нинг янги саммитининг аниқ саналари ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ," - деди Руденко.

2019 йил 9 декабрда Парижда бўлиб ўтган уч йил ичида биринчи “норманд тўртлиги” давлатларининг биринчи саммитида томонлар қўшма коммюнике қабул қилдилар ва тўрт ойдан кейин Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича ишларни давом эттириш учун Берлинда учрашишга келишдилар.

Асосий мавзулар