09:25 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
821 0 0

Сал олдин Қамишли шаҳри яқинидаги блокпостларнинг бирида Сурия ҳукумат қўшинлари бўлинмалари кетаётган маршрутидан ажралиб қолган америка ҳарбийлари колоннасини тўхтатгани ҳақида хабар берган эди.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. RT Arabic ва Kurdistan24 телеканаллари ва SANA агентлиги томониданамерика аскарлари ва Сурия шарқий қисмидаги Қамишли шаҳри яқинида яшовчи аҳоли ўртасида юз берган можаро видеоси оммага эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Қамишли шаҳри яқинидаги блокпостларнинг бирида ҳукумат қўшинлари бўлинмалари кетаётган маршрутидан ажралиб қолган америка ҳарбийлари колоннасини тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг АҚШ ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий аҳоли ўртасида можаро юз берган, натижада америка аскарлари аҳолига қарата ўт очган. Ҳодиса оқибатида 14 ёшли ўсмир бола ҳалок бўлган, яна бир фуқаро жароҳатлар олган. Ушбу тўқнашув россиялик ҳарбийлар аралашуви туфайли тўхтатишга муваффақ бўлинган.

Kurdistan24 телеканали эълон қилган видеода ҳодиса жойини тарк этаётган америка аскарлари колоннаси маҳаллий аҳоли тошбўрон қилинаётгани акс этган.

Тасвирда броневиклардан бири Молотов коктейли билан зарарлангани излари акс этган. Шунингдек, кадрларда, иссиқлик қопқонларини  ўққа тутаётган АҚШ ҲҲКга тегишлилиги тахмин қилинаётган самолётни кўриш мумкин.

SANA агентлиги эълон қилган видеода эса қўлида америка байроғини ғижимлаб олган маҳаллий аҳоли ва уч нафар америка аскари ўртасида рўй берган оғзаки жанжал акс эттирилган.

Яна бир роликда ҳодиса жойига етиб келган бир нечта россия ҳарбийларига тегишли зирҳланган автомобилларни кўриш мумкин.

Асосий мавзулар