Мирзиёевнинг Россияга ташрифи июнь ойида амалга оширилади - ТИВ

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев
Президент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёевнинг Москвага ташрифи пухталик билан тайёрлаш учун кейинга қолдирилган эди - Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи жорий йил июнь иккинчи ярмида амалга оширилади, бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири. 

Президент России Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Путин олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилишди
"Бу жуда муҳим ташриф. Барчага маълумки, олий даражадаги ташрифлар аввал муҳокама қилиниб, сўнгра келишилади. РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи ва давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашуви давомида, ушбу ташриф ҳужжатлар билан боғлиқ тайёргарлик масалалари туфайли кейинга қолдирилиши ҳақида келишилган эди. РФга олий даражадаги ташрифни июнь ойининг иккинчи ярмида амалга оширишга келишиб олган эдик", - деди Неъматов.
Таъкидланишича, Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифи давомида жуда қизғин кечади. Хусусан, ташриф доирасида минтақавий форум, таълим форуми ва медиа форумлар ўтказиш режалаштирилган.
Ундан ташқари Москвадаги ВДНХ боғида жойлашган, яқинда таъмирдан чиққан "Ўзбекистон" павильони ҳам Мирзиёевнинг ташрифи доирасида очилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи 2020 йил феврал ойида режалаштирилган эди. Январ ўртасида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг ташрифи амалга оширилган эди. 
Янгиликлар лентаси
0