00:57 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Сиёсат
Ҳавола олиш
69901

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов коронавирус билан боғлиқ вазият ва Тошкент хитойлик ҳамкасблар билан биргаликда кўраётган чоралар ҳақида сўзлади. Дипломат шунингдек, республиканинг АҚШ билан алоқаларини ҳотиржам қабул қилишга чорлади.

Тошкентда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида республика ташқи сиёсий маҳкамаси вакили АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг яқинда бўлиб ўтган Тошкентга ташрифи катта шов-шувларга сабаб бўлгани ва Ўзбекистоннинг бошқа шериклари томонидан айрим ҳавотирлар билдирилганини айтди.

"Шуни таъкидламоқчиманки, Тошкентнинг бирорта давлат билан ҳамкорлиги бошқа давлат билан алоқаларга қарши қаратилмаган. У ёки бу державанинг юқори мартабали амалдорларининг олий ташрифлари эса учинчи давлатлар манфаатига зид эмас. Биз фақатгина ўзимизнинг миллий манфаатларимизга амал қиламиз ва Россия Федерацияси билан ҳам, АҚШ билан ҳам, Хитой билан ҳам дўстона алоқалардамиз. Бу ерда ҳеч қандай зиддиятга ўрин йўқ", - деди Неъматов.

АҚШ Давлат котиби томонидан айтилган, "Қозоғистон ва Ўзбекистон инфратузилмаси Хитойда чиққан ўлим келтирувчи коронавирусга қарши курашишга тайёр эмаслиги" ҳақидаги гапларга изоҳ берар экан, дипломат, эпидемия бошланган вақтдан буён республика ТИВ ХХР ва бошқа давлатлардаги ҳамкасблари билан биргаликда чет элда бўлиб турган ўз фуқароларига зарур ёрдамни кўрсатаётганини қайд этди.

Коронавирусга уруш: Ўзбекистон Пекинга инсонпарварлик ёрдамини юборди >>>

"Бизга маълум бўлишича, ҳолат ҳозирда назоратга олинган ва вирус ёйилиши тезлиги пасайган. Бу ҳақда хитойлик ҳамкасбларимиздан хабар топдик. Биз самолётларимиз ёрдамида 500дан ортиқ фуқароларимизни эвакуация қилдик, бундан ташқари 2 мингдан зиёд ўзбекистонликларга бошқа давлатлар томонидан ёрдам кўрсатилган. Хитойдаги консуллигимиз ва элчихонамиз ватандошлар билан мунтазам алоқада, биз ушбу умумий хатарга қарши ишларни фаол давом эттирмоқдамиз", - деб ишонтирди ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

Асосий мавзулар