Эксперт Афғонистондаги америка аскарлари тақдири ҳақида гапирди

© Official U.S. Navy PageВоеннослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати Афғонистонда етти кун давомида зўравонликни камайтириш келишуви бўйича олдинга силжишга муваффақ бўлди, деб хабар қилди пайшанба куни Пентагон раҳбари Марк Эспер.

ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. АҚШ яқин истиқболда Афғонистонни тарк этади, деб ҳисоблайди армия генерали, Россия кенгашининг халқаро масалалар бўйича вице-президенти, Россиянинг Ҳиндистондаги собиқ элчиси Вячеслав Трубников.

Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Афғонистондаги можаро тезроқ тугатишини хоҳлаётганини айтди

АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати Афғонистонда етти кун давомида зўравонликни камайтириш келишуви бўйича олдинга силжишга муваффақ бўлдилар, деб хабар қилди пайшанба куни Пентагон раҳбари Марк Эспер.

Сал кейин АҚШ давлат котиби Майк Помпео АҚШ ва "Толибон" сўнгги бир неча кун давомидаги музокараларда "анча муҳим силжишларга" эришганини айтди. Помпеога кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп музокараларни давом эттиришни буюрган, шу билан бирга Вашингтон барча афғонликлар иштирокида музокараларга киришиш учун зўравонлик сезиларли камайишини кутмоқда.

Трубников РИА Новости нашрига берган интервьюсида ушбу музокараларга изоҳ берар экан: "бу жараённинг навбатдаги фазаси эканлигини" айтди. 

"Аммо иш шунга бормоқдаки, назаримда, америкаликлар яқин истиқболда у ерни тарк этадилар. Чунки улар анча жиддий йўқотишларни бошдан кечиришмоқда, бу улар то у ерни тарк этмагунларига қадар давом этади. Улар бир-иккита базаларини қолдиришлари эҳтимолдан ҳоли эмас, аммо уларнинг у ерни аллақачон тарк этишлари вақти келди", - деди эксперт.

Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik учун махсус: Камилов йил якуни, Марказий Осиё ва афғон музокаралари тўғрисида

Шу билан бирга, Трубников фикрича, музокаралар давом этади. "Улар ҳатто қандайдир қарорга келишар эҳтимол, аммо бу ерга гап нимада: Қобулсиз толиблар билан музокаралар? Бу катта масала - Қобул протест билдиради. Қобул билан лекин толибларсиз музокаралар - толиблар бундай музокараларни писанд қилмайди", - деди у.

АҚШ ва толиблар ўртасида 2019 йилнинг бир неча ойи давомида музокаралар ўтказилди. АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили Залмай Халилзад ва толибларнинг Дохадаги сиёсий офиси делегацияси саккиз раунд музокаралар натижаси бўйича тинчлик тўғрисида битим лойиҳаси юзасидан келишувга эришдилар. Битим ўт очишни тўхтатиш, Афғонистондан чет эл қўшинларини чиқариш ва тинчлик тўғрисида умумий афғонлараро музокаралар бошланишини назарда тутарди. Аммо толиблар томонидан сентябрь ойида Қобулда ва бошқа шаҳарларда қатор терактлар амалга оширилиб, бунда америка ҳарбийлари ҳалок бўлгач, АҚШ президенти Дональд Трамп "Толибон" билан музокараларни тўхтатишни ва ҳужжат имзоланишини бекор қилишни буюрган эди.

Январь ойи ўртасида толиблар Халилзодга Афғонистонда етти кундан ўн кунгача ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик режимни ўрнатиш бўйича таклифлар баён этилган ҳужжатни тақдим этишди. Толибларнинг Қатардаги сиёсий офиси вакили афғон радикал ҳаракати ва Халилзод бошчилигида америка делегацияси ўртасида музокаралар қайта янгиланганлигини тасдиқлаган.

Янгиликлар лентаси
0