18:18 31 Март 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
54520

Афғонистон транспорт вазири Ямо Шамс алоҳида қайд этишича, президент Ашраф Ғани Ўзбекистонни Афғонистонга иқтисодий ёрдам кўрсатишда бошқа давлатлар учун намуна деб билади.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ҳайратон, Мозори-Шариф ва Кобул шаҳарларида Афғонистон транспорт вазири Ямо Шамс, Балх вилояти ва Хайратон шаҳри, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, шунингдек, Балх вилояти ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, юкларни ташиш, жумладан транзит ўтказиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш чораларини излаш масалалари, шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш кун тартибидаги асосий бандлар бўлди.

Хусусан, Афғонистон транспорт вазири Ямо Шамс алоҳида қайд этишича, президент Ашраф Ғани Ўзбекистонни Афғонистонга иқтисодий ёрдам кўрсатишда бошқа давлатлар учун намуна деб билади.

Афғонистон ва ушбу мамлакат ҳудуди орқали юк ва транзит қатновини сезиларли даражада кенгайтириш, мавжуд темир йўл тарифларини пасайтириш тўғрисида келишувларга эришилди. Бу эса икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни, шу жумладан транспорт ва коммуникация ҳамда экспорт-импорт операциялари соҳаларида алоқаларни чуқурлаштиришга кўмаклашади.

Шунингдек, Афғонистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган турли хил маҳсулотлар экспортини ошириш, Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб бериладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, афғон ишбилармонлари самарали ва унумли ишлашлари учун яратилган шароитлар учун Ўзбекистон ҳукуматига самимий миннатдорлик изҳор этиб, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Асосий мавзулар