08:37 07 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (586)
736 0 0

Энг сўнгги маълумотларга кўра, ХХРда ва бутун дунёда 1 770 киши коронавирус қурбонига айланган, 10 844 киши вирусдан тузалган. Касалланганлар сони — 70 мингдан ошди.

ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. Хитойнинг Ухандаги вақтинчалик госпиталларнинг бирининг раҳбари COVID19 коронавирусини юқтириш оқибатида вафот этди, деб хабар берди "Жэньминь Жибао" нашри. РИА Новости хабари асосида.

"Учан" госпитали директори Лю Чжимин 17 февраль куни COVID19ни юқтириш оқибатида вафот этди. У коронавирусдан вафот этган биринчи тиббий муассаса раҳбари бўлди", - деб ёзади нашр.

Декабрь ойи охирида Хитой ҳукумати Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония тарқалгани ҳақида хабар қилган эди. Касаллик қўзғатувчиси янги турдаги коронавирус эканлиги аниқланди. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти касаллик авж олишини халқаро аҳамиятга молик бўлган фавқулодда ҳолат, деб эълон қилди ва коронавирусга COVID-2019, дея расмий ном берди.

Ўзбекистон Ҳукумати комиссияси қарори билан жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳридан 2 та ҳамда Ухань провинциясидан 1 та чартер рейслар орқали жами 584 нафар фуқаролар олиб келинди. Фуқароларнинг барчаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди ва 14 кун муддат давомида (касалликнинг яширин даври давомида) тиббий назоратга олинди.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, ХХРда ва бутун дунёда 1 770 киши коронавирус қурбонига айланган, 10 844 киши вирусдан тузалган. Касалланганлар сони — 70 мингдан ошди.

Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (586)

Асосий мавзулар