Боёвут тумани ҳокими лавозимига аёл киши тайинланди

© Хокимият Баёвутского района Сырдарьинской областиУралова Дилфуза назначена хокимом Баёвутского района Сырдарьинской области
Уралова Дилфуза назначена хокимом Баёвутского района Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунланган. Унда депутатлар вилоят ҳокимининг Ўлмасжон Мамадаминовнинг бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этиш, шунингдек, Дилфуза Ураловани Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорлари муҳокама қилинган.

Дилфуза Уралова номзоди бир овоздан тасдиқланган.

Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Сенатига янги раис сайланди

Шундай қилиб, Дилфуза Уралова ҳозирча Ўзбекистондаги ягона аёл ҳокимга айланди.

Маълумот учун, Дилфуза Уралова 2012 йилда - "Шуҳрат" медали билан тақдирланган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланади.

Д.Уралова 1985-1990 йиллар мобайнида - Гулистон давлат университети талабаси, 1990-2001 йиллар - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, 2001-2010 йиллар - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директори бўлган.

2010-2015 йиллар мобайнида - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган, 2015-2017 йиллар мобайнида - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

2017 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Янгиликлар лентаси
0