22:50 04 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи (11)
356 0 0

Шавкат Мирзиёев Анқарада Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи мажлисида иштирок этишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Анқарага жўнаб кетди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Анқарада Шавкат Мирзиёев икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши ва Туркия Республикаси президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.

Ўзбекистон президентининг Туркияга ташрифи 20 феврал куни якунига етади.

Мавзу:
Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи (11)

Асосий мавзулар