14:17 13 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Сиёсат
Ҳавола олиш
315 0 0

Ўзбекистонда бош вазир ўринбосари, Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари, тегишли ҳоким ўринбосарлари саналган хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилди.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон президентининг  “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистонда бош вазир ўринбосари, Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари, тегишли ҳоким ўринбосарлари саналган хотин-қизлар қўмиталари раиси лавозимлари тугатилган ва янги лавозимлар жорий этилди. 

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши тузилмасида Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозими, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосарлари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари лавозими ҳамда туман ёки шаҳар ҳокимликлари тузилмаларида ҳоким ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимлари жорий этилган.

Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган ваколатли орган ҳисобланади.

Шу қаторда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳам ҳамкорлик ўрнатиб боради.

Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашади ва уларнинг фаолияти ривожланишига масъул бўлиш ҳам вазирлик вазифасига киради.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари – Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари, ҳудудий бўлинмалар бошлиқларининг тегишли ўринбосарлари – Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари раислари этиб белгиланади.

Бундан ташқари қарорда белгиланишича, эндиликда фуқаролар йиғини раиси 5 йил муддатга сайланади ва ҳар йили 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” сифатида нишонланади.

Асосий мавзулар