Ўзбекистон-Туркия: қандай муҳим ҳужжатлар имзоланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Реджеп Эрдоган подписали ряд совместных документов
Шавкат Мирзиёев и Реджеп Эрдоган подписали ряд совместных документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон – Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши дўстона алоқалар тарихида янги саҳифа очди.

 

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Анқара шаҳрида Олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши натижалари тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Шунингдек, иқтисодиёт, савдо, технологиялар соҳасига оид ҳужжатлар имзоланди.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон – Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши дўстона алоқалар тарихида янги саҳифа очди, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, маданий-гуманитар соҳаларга оид кўплаб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

“Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласи мулоқотимизнинг марказий мавзуларидан бири бўлди. Туркиянинг етакчи компаниялари билан қиймати бир миллиард доллардан ортиқ бўлган янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда,” – деди Мирзиёев.

Аксарият минтақавий ва халқаро муаммолар борасида, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий тилли давлатлар кенгаши доирасидаги ҳамкорликка ёндашувлар муштарак экани таъкидланди. Замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишда ҳам мулоқотни кучайтириш лозимлиги айтилди. 

© Пресс-служба президента УзбекистанаПервое заседание Узбекско-турецкого совета стратегического сотрудничества
Ўзбекистон-Туркия: қандай муҳим ҳужжатлар имзоланди - Sputnik Ўзбекистон
Первое заседание Узбекско-турецкого совета стратегического сотрудничества

Режеп Таййип Эрдоған Туркия ва Ўзбекистоннинг қўшма лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Таъкидланишича, мамлакатлар ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда беш миллиард долларга етказишга қаратилган устувор вазифалар турибди. 2019 йилда бу кўрсаткич 2,5 миллиард доллардан ошди.

Музокараларда мамлакатлар ҳамкорлигига оид барча масалалар ва уларнинг ечимлари, истиқболдаги асосий вазифалар ҳамда қўшма лойиҳалар келишиб олинди.

Шавкат Мирзиёев Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун Режеп Таййип Эрдоғанни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Расмий тадбирлар якунига етгач, Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси Эмина хоним томонидан қабул маросими ташкил этилди. Улар биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди. Тадбирда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаОфициальный прием в честь Шавката Мирзиёева и его супруги от имени Реджепа Эрдогана
Ўзбекистон-Туркия: қандай муҳим ҳужжатлар имзоланди - Sputnik Ўзбекистон
Официальный прием в честь Шавката Мирзиёева и его супруги от имени Реджепа Эрдогана
Янгиликлар лентаси
0