10:43 04 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Сиёсат
Ҳавола олиш
96630

Илгарироқ Вашингтон ва "Толибон" радикал ҳаракати ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни февраль ойи охирида имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 29 феврал - Sputnik. АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати 29 феврал куни Қатарда  Афғонистондан америка қўшинлари чиқарилишини ҳамда афғонлараро мулоқот бошланганлигини назарда тутувчи тинчлик битимини имзолади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Тантанали тадбирда, 30га яқин давлатлар вакиллари гувоҳлигида: АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили, музокараларда делегация раҳбари Залмай Халилзод ва толибларнинг сиёсий етакчиси Абдул Ғани Бародар ўз имзоларини қўйдилар.

"Бу битим узоқ давом этган уринишлар натижаси бўлди, бу билан биз Афғонистон ҳеч қачон террорчилар учун база бўлмаслигини тасдиқлаймиз", - деб баёнот қилди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ АҚШ Давлат департаменти Давлат котиби Майк Помпео номидан тарқатилган баёнотда, АҚШ "Толибон" ҳаракати билан 29-феврал куни битим имзолашга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берган эди. "Толибон"нинг Дохадаги сиёсий офиси вакили Сухайль Шахин имзолаш маросими 29 февраль куни Қатарда, кузатувчи сифатида қатнашадиган бошқа мамлакатлар ва ташкилотлар гувоҳлигида ўтказилишини маълум қилган эди.

Ҳужжатга мувофиқ, АҚШ Афғонистондаги қўшинлари сонини 135 кун давомида 12 мингдан 8,6 минг кишигача қисқартириш мажбуриятини олади. "Толибон" келгусида зўравонликдан ўзини тийса, америкаликлар 14 ой давомида ўз кучларини ва НАТО кучларини чиқаришни давом эттирадилар. "Толибон" ушбу ҳаракатларга жавобан афғон ҳудудидан АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланишдан воз кечмоғи лозим.

Битим "доимий ва кенгқамровли сулҳни" назарда тутади.

Хусусан, "толибон" ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги тўғридан-тўғри музкаралар афғонлараро мулоқоти доирасида олиб борилади.

Афғонлараро мулоқот бошлангач, "Толибон" ўзининг санкциялар рўйхатидан чиқарилиши учун БМТ ХК билан ҳамкорликни бошлайди. Бу иш 2020 йилнинг май ойи охирига келиб амалга оширилиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар