Ўзбекистонда “Электрон парламент” тизими жорий этилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Сената Олий Мажлиса Узбекистана
Здание Сената Олий Мажлиса Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида йил якунига кўра қабул қилинган ҳар бир қонун халқ томонидан қандай баҳолангани ва унинг самарадорлик даражаси мониторинг қилинади.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолиятида “Электрон парламент” тизими жорий этилади. Бу Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонда кўзда тутилган.

Фамон билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида йил якунига кўра қабул қилинган ҳар бир қонун халқ томонидан қандай баҳолангани ва унинг самарадорлик даражаси мониторинг қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёев на заседании Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Сенат фуқаролик тўғрисидаги қонунни маъқуллади

2020 йил 1 июлдан Қонунчилик палатаси мажлисларида давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг қатор масалалар юзасидан ахборотларини мунтазам равишда эшитиш тартиби татбиқ қилинади.

Шунингдек, 2020 йил 1 августдан бошлаб Сенатда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш ҳамда Сенат кенгаши ва қўмиталарининг сайёр мажлисларини ўтказиш тизими йўлга қўйилади.

Жумладан, 2020 йил 1 июлга қадар “Mening fikrim” веб-порталининг мобиль иловаси ишга туширилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0