Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Oбуна бўлиш
Бухоро шаҳар фаолларининг йиғилишда Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Бухоро шаҳар фаолларининг йиғилишда Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти матбуот хизмати хабар қилди.

Ўткир Жумаев бугунга қадар Бухоро шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Наргиза Нематова назначена на должность и. о. хокима Алатского района Бухарской области. - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро вилоятининг учта туманида ҳокимлар ўзгарди

Жумаев меҳнат фаолиятини 1997 йилда “Бухоросувқурилиш” акционерлик жамиятининг 37-сон кўчма механизациялашган колоннаси ишлаб чиқариш бўлими муҳандислигидан бошлаган. Кейинчалик у “Бухороавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш давлат корхонаси директори (2009-2010), “Бухороавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш давлат ташкилоти директори (2011-2012), “КНАУФ ГИПС БУХОРО” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона ўқув маркази бошлиғи (2012-2015), “КНАУФ ГИПС БУХОРО” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона директорининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари (2015-2019) лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Карим Камолов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди. Аввалроқ эса Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланган эди.

Янгиликлар лентаси
0