18:48 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Сиёсат
Ҳавола олиш
438 0 0

Бугун Москвада Владимир Путин ва Тоййиб Эрдоғаннинг Сурия Идлибидан тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралари бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Туркия президенти Тоййиб Эрдоған ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоглу, мудофаа вазири Хулуси Акар, молия вазири Берат Албайрак, ҳамда миллий разведка ташкилоти раҳбари Хакан Фиданлардан иборат делегация биланМосквага етиб келди деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Бугун Москвада Владимир Путин ва Тоййиб Эрдоғаннинг Суриянинг Идлиб вилоятида тинчлик ўрнатишга қаратилган музокаралари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 27 феврал куни "Хайят Тахрир аш-Шам" террорчилар гуруҳи Сурия қўшинларига йирик масштабли ҳужум бошлаган эди. Сурия армияси бунга жавобан жангарилар жойлашган ҳудудларни ўққа тутган.

Россия Мудофаа вазўирлиги хабарига кўра, ушбу отишмада 36 нафар туркиялик ҳарбийлар қурбон бўлган. Аслида Туркия аскарлари жангарилар жойлашган ҳудудда бўлмаслиги керак эди. Шундан сўнг Туркия дронлар тўдасидан фойдаланиб Сурия армиясининг бир неча нишонларини йўқ қилган. Россия ҳарбийлари ушбу тўқнашувларда иштирок этмаган.

Россия ТИВ баёнотига кўра, Туркия Сочида келишилган Сурия бўйича тинчлик шартномасининг бир неча бўлимларини бажара олмаган. Хусусан, Идлиб ҳудудидаги қуролланган мухолифат гуруҳларини террорчилардан ажратиб олмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Остона шаҳрида Россия, Эрон, Туркия ва Сурия орасида эришилган келишувларга кўра, Сурия ҳудуди 4га бўлинган эди. 2018 йил давомида улардан 3таси Дамашқ назорати остига ўтди. Идлиб вилоятида жойлашган 4- ҳудуд эса ҳалигача террорчилар қўл остида қолмоқда. 2018 йилнинг сентябр ойида Россия ва Туркия Идлибда демилитаризация қилинган ҳудуд ташкил қилишга келишиб олишган эди.

Асосий мавзулар