20:59 07 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
102120

Тожикистон ТИВ баёнотига кўра, АҚШ Давлат департаментининг Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ доклади шубҳали манбалардан олинган маълумотлар асосида тайёрланган, шунингдек, докладнинг кўп жойлари ўтган йилги ҳисоботдан кўчириб қўйилган

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. "Ўзганинг ишига аралашманг". Тожикистон ТИВ томонидан АҚШ Давлат департаментининг тадқиқотларига йўлланган жавобини қисқача шундай тавсифлаш мумкин, деб хабар қилади Sputnik Ближнее зарубежье телеграм канали.

АҚШ Давлат департаменти ўз тадқиқотларида Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатини кўрсатиб берган. Бунга жавобан Тожикистон ТИВ инсон ҳуқуқлари билан АҚШ эмас, балки БМТ шуғулланишини эслатиб ўтган.

"Дунёнинг турли давлатларида инсон ҳуқуқлари таъминланиши масалалари ва буни кузатиш билан БМТ қошидаги кенгаш ёки қўмита шуғулланиши керак, америка идораси эмас", дейилади Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ Давлат департаменти докладига жавобан йўлланган жавобида.

АҚШ Давлат департаменти ҳисоботи Тожикистонда инсон ҳуқуқлари билан вазият ҳақида ҳаққоний таҳлил бермайди, лекин сиёсий оҳангга эга. Бундан ташқари, ҳужжат муаллифлари, аввало текширилмаган манбаларга таянишган, дейилади хабарда.

ТИВ, ҳужжатда шубҳали манбалардан ташқари, олдинги ҳисоботлардан матнлар ҳам такрорий келтирилганига, доклад устида ишлаганлар эса, қатор муҳим омиллар, мисол учун, Тожикистоннинг терроризм ва наркотрафикка қарши курашда қўшган ҳиссасини инкор қилганликларига алоҳида эътибор қаратган.

Тожикистон инсон ҳуқуқлари бўйича миллий инструментларга берилган баҳони номақбул ва халқаро-ҳуқуқий нормаларга тамомила зид деб билади, дейилади жавоб хатида. Тожикистон ТИВ фикрига кўра, бундан айрим давлатлар бошқа давлатларнинг ички ва ташқи сиёсатига таъсир ўтказиш учун бир ёқлама фойдаланади.

Шу боис, АҚШ Давлат департаментига Тожикистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши деган тушунча доирасидан четга чиқувчи, одамларни чалкаштирадиган ва асоссиз маълумотларни чоп этишдан ўзни тийиш астойдил тавсия этиб қолинган.

Асосий мавзулар