АҚШ 9 май куни Москвага олий мартабали делегацияни юбормоқчи

© Sputnik / Iliya Pitalev / Медиабанкка ўтишЗнаменная группа во время марша, приуроченного к 78-й годовщине парада 7 ноября 1941 года на Красной площади
Знаменная группа во время марша, приуроченного к 78-й годовщине парада 7 ноября 1941 года на Красной площади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин президент Владимир Путиннинг матбуот-котиби Дмитрий Песков Кремль америка президенти Дональд Трамп Ғалаба юбилейи байрамига Москвага келмаслиги ҳақида маълумот олгани ҳақида хабар берган эди.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Олий мартабали америка делегацияси 9 май куни ўтказиладиган Ғалабанинг 75 йиллиги байрамида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюради, агар Россиянинг коронавирус атрофидаги вазият туфайли тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ режалари  ўзгармаса, дея маълум қилди АҚШ элчиси Жон Салливан.

Военнослужащих парадных расчетов на военном параде, посвященном 74-й годовщине Победы в Великой Отечественной войне - Sputnik Ўзбекистон
Москва коронавирусдан қўрқмайди – Ғалаба паради ўтказилади

"Мен бугунги кунда АҚШ делегациясидан кимлар ўрин олиши ҳақида ҳеч қандай қўшимча қилолмайман. Аммо ишонтириб айтишим мумкинки, АҚШ президенти ва унинг администрацияси истаги бу - агар 9 май куни тадбирлар Россия ҳукуматининг дастлабки режасига мувофиқ ўтказилса, у ҳолда АҚШнинг олий мартабали делегацияси бу тадбирга ташриф буюради", - деган Салливан "Коммерсант" нашрига берган интервьюсида.

Элчи Қўшма Штатлар ўша йиллар - "75 йил муқаддам иттифоқдошларнинг нацист Германияси ва Япония устидан қозонилган ғалаба"си воқеасига ўта жиддий ва масъулият билан қарашини қайд этган.

"Байрамни нишонлаш учун сабаб бор, бу жуда муҳим сана. Ҳозирча, коронавирус туфайли, ниманидир прогнозлаштириш қийин, лекин байрам аввалдан режалаштирилгани каби 9 май куни бўлиб ўтса, у ҳолда, иштирокчилар орасида АҚШдан ҳам олий мартабали делегацияни кўрасизлар", - деган элчи.

У шунингдек, коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли, Қўшма Штатлар кўплаб тадбирларни бекор қилишга мажбур бўлганлигини қўшимча қилган. Коллежлар ўртасида ўтказиладиган анъанавий баскетбол чемпионати шулар жумласидан.

"Аммо биз фуқароларимизни ҳимоялаш учун нимаики лозим бўлса, амалга оширамиз. Россия ҳукумати ҳам худди шундай иш тутади ва ўз фуқаролари учун қайғуради. Бу бизнинг президентимиз учун устувор ва менинг билишимча, Россия раҳбарияти учун ҳам худди шундай", - деб айтган америкалик дипломат.

Церемония передачи копии Знамени Победы Новосибирской области - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлатларидан ўтадиган "Ғалаба эстафетаси" Ўзбекистонгача келади

Сал олдин президент Владимир Путиннинг матбуот-котиби Дмитрий Песков Кремль америка президенти Дональд Трамп Ғалаба юбилейи байрамига Москвага келмаслиги ҳақида хабар олганлигини маълум қилганди. Москва томони АҚШ бу тадбирга қандай даражадаги делегацияни юборишидан бехабар.

Коронавирус пандемияси

Ўтган ҳафта Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдан тарқалган COVID-19 вируси эпидемиясини пандемия, деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 130дан ортиқ давлатларда 157 мингдан зиёд киши ушбу вирус билан беморланган.

Улардан олти мингдан зиёди вафот этган, 75 минг бемор шифо топган.

Европада коронавирус тарқалганлиги бўйича етакчи ўринни Италия эгаллади: у ерда 21 минг нафар бемор қайд этилган, 1441 киши вафот этган.

Ўзбекистонда шу пайтга қадар коронавирусни юқтирган беморлар сони 4 нафарга етди.

Янгиликлар лентаси
0