Коронавирус, Наврўз, савдо-сотиқ: Мирзиёев ва Бердимуҳамедов нима ҳақида суҳбатлашди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, кўп қиррали ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида кенгайтириш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Коронавирус пандемиясига қарши самарали курашишни таъминлаш ва унинг икки томонлама алоқаларга салбий таъсирини олдини олиш мақсадида ҳукуматлар даражасида самарали ҳамкорлик қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.

Мулоқот сўнгида президентлар бир-бирини ҳамда қардош Ўзбекистон ва Туркманистон халқларини кириб келаётган баҳор, бахт-саодат ва янгиланиш айёми - Наврўз билан самимий қутладилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Токаев коронавирусга қарши кураш чораларини муҳокама қилишди

Ушбу файзли байрам асрлар оша мустаҳкам дўстлик, тарихи ва маданияти муштараклиги, тили, анъана ва урф-одатлари ўхшашлиги билан чамбарчас боғланган халқлар маънавий ҳаётининг ажралмас қисми экани қайд этилди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик, эзгулик ва фаровонлик тилади. Бугунги мушкул даврда Туркманистон ҳар томонлама кўмаклашишига ва янги хавф-хатарларни биргаликда бартараф этишга тайёр экани алоҳида таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Токаев телефон орқали мулоқот қилиб, икки мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан кўрилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0