Абдулазиз Камилов Сергей Лавровни 70 ёшга тўлгани билан табриклади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВизит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 март куни Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида қарорни имзолади

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. 21-март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамкасби, Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Викторович Лавровни 70 ёшга тўлгани муносабати билан табрик мактуби йўллади, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Исполняющий обязанности министра иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Лавров Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ҳақида: биз қоғозда эмас, амалда иттифоқчимиз

"Ўзбекистон ТИВ раҳбари мактубида 2020-йил 20-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев "Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришдаги улкан ютуқлари, барча соҳалардаги кўп қиррали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашдаги муҳим ҳиссаси учун Сергей Викторович Лавровни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги қарорни имзолагани қайд этилди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, табрикда Сергей Лавровни Ўзбекистонда "таниқли давлат ва сиёсат арбоби, тажрибали раҳбар, юқори малакали дипломат ва Россиянинг ҳақиқий ватанпарвари" сифатида танишлари ва у бутун дунёда ҳурмат қозонгани таъкидланган.

Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбарининг ҳозирги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга чиқаришга, стратегик ва шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси юқори баҳоланди ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб боришига ишонч билдирилди.

Янгиликлар лентаси
0