19:27 08 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Сиёсат
Ҳавола олиш
253130

Бугун Россия ТИВ раҳбари 70 йиллик юбилейини нишонламоқда. Лавров ўз дипломатик фаолиятини Совет Иттифоқининг Шри-Ланкадаги элчиси - ўзбекистонлик сиёсатчи Рафиқ Нишонов ёрдамчиси сифатида бошлаган.

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров СССРнинг Шри-Ланкадаги элчихонасида дипломат сифатида карьераси қандай бошлангани ҳақида гапирди ва ўша пайтдаги энг эсда қоларли воқеани ёдга олди.

Лавров МГИМОни 1972 йилда тамомлаган. У инглиз, француз ва сингал (Шри-Ланкадаги иккита расмий тилдан бири) тилларини билади. 1972 йилдан 1976 йилга қадар Коломбодаги совет элчихонасида фаолият юритган.

"Албатта, хотираларимда эски бино (элчихона биноси. - таҳр.) муҳрланиб қолган, чунки мен у ерда тўрт йилни ўтказганман. Мен Совет Иттифоқи элчиси Рафиқ Нишонович Нишоновнинг ёрдамчиси эдим. Аллоҳдан у кишига саломатлик сўрайман. Биз МГИМО битирувчилари ва кекса ёшдаги ўртоқлар - биринчи котиб ва маслаҳатчилардан иборат жамоани шакллантира олдик. Футбол, волейбол ўйнардик", - деди Лавров "Россия 1" телеканалидаги "Вести в субботу" кўрсатувида берган интервьюсида.

Жумладан, Лавровнинг сўзларига кўра, дипмиссия ходимлари ҳар шанба ва якшанба элчихона қошидаги клубда тўпланган ва турли спорт ўйинларини ўйнаб, шунингдек, биргаликда кино кўрганлар.

"Шундай анъана бор эди. Замонавий шароитларда элчихоналарда умумий кинофильмлар томошаси камдан-кам ташкил этилади. Чунки ҳар бир киши буни ўз танловидан келиб чиққан ҳолда уйида амалга ошириши мумкин", - деб қўшимча қилди ТИВ раҳбари. Лавров элчихонада "ҳозиргача телевидения орқали намойиш этиладиган яхши совет фильмларини томоша қилишгани"ни айтди. Фильмлар СССРдан юборилган.

Лавровнинг айтишича, Шри-Ланкадаги фаолияти давомида рўй берган энг ёрқин хотиралардан бири, шахсий иш кабинетида илонга дуч келгани бўлган.

"Эски бинодаги кабинетимга кичкина қора илон судралиб кирибди. Кондиционерлар деворга ўйиб жойланган бўлиб, кичикроқ туйнук қолган ва ўша орқали илон кабинетимга кирган. Лекин биз уни дарҳол нейтралладик. Сўнгра барча кабинетларни айланиб, мавжуд туйнукларни ёпиб чиқдик", - деди у.

Бундан ташқари, вазир, мамлакат бўйлаб саёҳат ҳам хотирасида яхши муҳрланиб қолганлигини қўшимча қилди. Лавровнинг айтишича, оролда қизиқарли жойлар жуда кўп.

"Шри-Ланка қизиқ тарихга эга. Барчага кўҳна пойтахт - Кандини зиёрат қилишни тавсия этаман", - дея маслаҳат берди Лавров.

Асосий мавзулар