Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Қонунчилик палатасида ЕОИИ билан ҳамкорликка оид ташкилий масалалар кўриб чиқилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишФлаги России, Кыргызстана, Казахстана, Беларуси, Армении, а также с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС)
Флаги России, Кыргызстана, Казахстана, Беларуси, Армении, а также с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча сиёсий партиялар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсирини чуқур таҳлил қилиш, истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига мослигини ўрганиш гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик билан боғлиқ масала кўриб чиқилди.

Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, қуйи палатадаги барча сиёсий партиялар фракциялари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Унга Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбар этиб тасдиқланди.

ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсирини чуқур таҳлил қилиш, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига мослигини ўрганиш, ҳамкорликнинг ҳар бир иқтисодиёт тармоғига таъсири бўйича ижобий ва салбий таъсир йўналишларини аниқ ёритиб бериш ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболлари билан ўзаро боғлиқлигини ҳар томонлама кўриб чиқади.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини ўрганиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.

Флаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи сифатида киради – Вазирлар маҳкамаси таклифи

Унда, жумладан, ушбу масалани сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар йиғилишларида муҳокама қилиш, шунингдек, етакчи экспертлар иштирокида туркум давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиш кўзда тутилган.

Тадбирлар доирасида фуқаролар ва бизнес-ҳамжамият ўртасида социологик сўровлар ўтказилади. Бир нечта вазирлар, шу жумладан, Ташқи ишлар ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирларининг тегишли ахборотларини Қонунчилик палатасида эшитиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг ЕОИИ билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилишига доир таклифни маъқуллаган эди.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Шунингдек, бу Иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлиб кирган, 2018 йилдан эътиборан Молдова кузатувчи мақомига эга.

Ташкилотнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини ошириш борасида барқарор ривожланинш учун шароитлар яратиш, ЕОИИ доирасида товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперация ривожлантиришдир.

Янгиликлар лентаси
0