13:03 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Сиёсат
Ҳавола олиш
789 0 0

Россия етакчиси Халқаро валюта жамғармаси шафелиги остида махсус фонда ташкил қилиб, унинг исталган аъзосига маблағларни қарзга олиш ҳуқуқини беришни таклиф этди

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. G20 етакчилари онлайн тарзда ўтказилган саммит якунида коронавирус бўйича қўшма баёнот қабул қилишди, деб хабар бермоқда РИА Новости Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Россия президенти Владимир Путин "Катта йигирматалик" саммитида коронавирус тарқалишига қарши чораларни санаб ўтди.

Россия етакчиси Халқаро валюта жамғармаси шафелиги остида махсус фонда ташкил қилиб, унинг исталган аъзосига маблағларни қарзга олиш ҳуқуқини беришни таклиф этди.

Шунингдек, Россия етакчиси коронавирусдан жабрланган иқтисодларни қайта тиклаш бўйича умумий режа ишлаб чиқишни, савдо ва санкциялар урушидан ҳоли бўлган "яшил йўлаклар" яратишни, БССТ сайи-ҳаракатларини тестдан ўтказиш имкони мавжуд бўлмаган давлатларда коронавируснинг яширин ҳолатларини аниқлашга қаратишни таклиф қилди.

Саудия Арабистони Қироли, G20 раиси Салмон бин Абдул Азиз Ал-Сауд келажакда хавфли касалликларга қарши курашда глобал мажбуриятни кучайтириш зарур, деб ҳисоблайди.

"Биз келажакда тарқалиши мумкин бўлган юқумли касалликларга қарши глобал тизимнинг тайёргарлигини кучайтиришимиз керак", - деди Ал-Сауд, G20 биринчи виртуал саммити очилишида 24 мамлакат раҳбарларига видеоконференция орқали.

У G20 давлатларини ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга ва коронавирус вакцинасини ишлаб чиқиш ва зарур дори-дармон ва ускуналар билан таъминлаш учун тадқиқотлар ва ишланмаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

ХХР Раиси Си Цзиньпин онлайн саммит чоғида G20 раҳбарларини глобал иқтисодиётни тиклашга ёрдам бериш учун солиқ йиғимлари ва товарларнинг эркин ҳаракатланишидаги тўсиқларни олиб ташлашга чақирди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш, саммит давомида "йигирматалик" давлатларини коронавирусга қарши уйғунлашган ҳолда ҳаракат қилишга чақирди. Гутеррешга кўра, ҳар бир давлат тизимли равишда COVID-19га тест ўтказишга ва карантин чораларини амалга оширишга қодир бўлиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, бу йил G20 саммити раислиги Саудия Арабистонига ўтди. Айнан Ар-Риёд глобал коронавирус пандемияси фонида фавқулодда саммитни онлайн режимида ўткаш ташаббускори бўлди.

Асосий мавзулар