Ўзбекистон Афғонистонда музокаралар жамоаси шаклланишини олқишлайди - ТИВ

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистон буни ички сиёсий инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш жараёнидаги муҳим қадам деб қабул қилади.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистон раҳбарларининг инклюзив музокаралар жамоасини тузиш шакллантириш тўғрисидаги келишувини олқишлайди.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида қайд этилишича, Ўзбекистон буни ички сиёсий инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш жараёнидаги муҳим қадам деб қабул қилади.

Билдирилишича, айни босқичда ўт очишни ва зўравонликни тўхтатиш бўйича аввал эришилган келишувларнинг бажарилиши, барча манфаатдор томонлар, шу жумладан “Толибон” ҳаракати иштирокида умуммиллий афғонлараро мулоқотга ўтиш ўта муҳимдир.

“Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тарафдори эканлигини яна бир бор баён қилади”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0