Абэ Москвада ўтказиладиган Ғалаба юбилейига сафарини ортга қолдириши мумкин

© Sputnik / Сергей МамонтовПремьер-министр Японии Синдзо Абэ
Премьер-министр Японии Синдзо Абэ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Февраль ойида япон томони Абэнинг Москвадаги тантаналарда иштироки, шунингдек, Владимир Путин билан учрашуви масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида таъкидлаган ва сафар санаси тахминан 8 ёки 10 май дея кўрсатилган эди.

ТОШКЕНТ, 2 апр - Sputnik. Япония Бош вазири Синдзо Абэ Улуғ Ватан Урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан 9 май кунига режалаштирилган тантанали тадбирларда қатнашиш ва Владимир Путин билан учрашиш учун Россияга уюштирадиган сафарини ортга қолдириши мумкин, деб хабар беради РИА Новости.

Кадр из фильма Ты не сирота. Режиссер: Шухрат Аббасов. Киностудия Узбекфильм. 1962 год. В роли матери - актриса Лютфи Сарымсакова, в роли отца - артист Обид Джалилов. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек дипломатларининг Ғалаба юбилейига бағишланган видеоси россияликларни йиғлатди

"Киодо" ахборот агентлиги хабарига кўра, "коронавирус тарқалиши муносабати билан" учрашувга тайёргарлик юзасидан ўтказилган дастлабки музокараларда, хусусан, икки давлат ташқи ишлар вазирлари учрашувида "олдинга силжиш" кузатилмаган.

Февраль ойида япон томони Абэнинг Москвадаги тантаналарда иштироки, шунингдек, Владимир Путин билан учрашуви масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида таъкидлаган ва сафар санаси тахминан 8 ёки 10 май дея кўрсатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков коронавирус атрофидаги вазият туфайли Москвада Ғалаба Паради ўтказиладиган санага ўзгартириш киритилмагани ҳақида хабар берган эди.

Улуғ Ватан урушида совет халқининг қозонган Ғалабаси муносабати билан юбилей Парад 9 май куни Қизил майдонда ўтказилади.

Сал олдин Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков 17 мамлакат етакчилари жорий йилда ўтказиладиган тантаналарга ташриф буюриш истагини тасдиқлаганини айтган эди.

Янгиликлар лентаси
0