17:29 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Сиёсат
Ҳавола олиш
90110

Хорижий фуқаролар ва компанияларнинг Қримда ерга эгалик қилишларига қўйилган таъқиқнинг Европа Иттифоқи томонидан танқид қилиниши маъносиздир, деб ҳисоблашади Россия Федерациясида.

Сиёсатшунос Владислав Ганжара Sputnik радиоси эфирида таъкидлаганидек, европаликлар Қрим ерларини сотиб олишни хоҳлар эдилар, аммо бунинг иложи йўқ.

Россия президенти ҳузуридаги Қримнинг доимий ваколатхонаси халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Александр Молохов сўзларига кўра, Қримда хорижий фуқаролар ва компанияларига ерга эгалик қилишларига таъқиқнинг европаликлар томонидан танқидга олинишида маъно йўқ.

"Мамлакатимиз Европа Иттифоқининг Россия президенти фармонларини тан олишига муҳтож эмас", - деди у РИА Новостига.

Молоховнинг сўзларига кўра, Қримнинг катта қисмида чет элликларнинг ерга эгалик қилишни тақиқланиши ярим оролда ишбилармонлик фаоллигини кучайтиради.

"Шу билан бирга, ҳеч қандай мажбурий реквизиция ёки мулкни мусодара қилиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, ҳаммаси суд орқали ва олдиндан ва мутаносиб компенсация  шарти билан юз бериши керак", - деди у.

Аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин ўз фармони билан чет элликлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижий юридик шахслар мулкий ҳуқуқ асосида ер участкаларига эга бўлолмайдиган чегара ҳудудлари рўйхатини кенгайтирган. Унга Қрим Республикасининг 11 тумани ва саккиз шаҳри, шунингдек Севастополнинг муниципал бўлимлари қўшилди.

Европа Иттифоқи буни "халқаро гуманитар қонунларнинг бузилиши" деб атади ва "ушбу фармонни тан олмаслигини" билдирди. Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, ушбу ҳужжат яриморолни Россияга мажбурий интеграциясига яна бир уринишдир.

Қрим учун ЕИнинг бу баҳоси аҳамиятга эга эмас, деб таъкидлайди сиёсатшунос Владислав Ганжара Sputnik радиоси эфирида.

"Қримда чет элликларга ерга эгалик қилишни тақиқлаш Европа Иттифоқи, Украина ва АҚШда салбий муносабат билан кескин реакцияни қўзғатди. Бу реакция шахсан мени ҳайратда қолдиради, чунки бу тақиқ нафақат Қримда амал қилади, агар Россия Федерацияси ҳақида гапирадиган бўлсак, балки кўп бошқа давлатларда ҳам амал қилади ва бу халқаро ҳуқуққа мос келади. Бу вазиятда фармон Россия Федерацияси фуқароларининг манфаатларини ва бизнинг миллий фаровонлигимиз учун муҳим бўлган ер ресурсларни ҳимоя қилишга қаратилган. Мен ушбу баёнотларни Россиянинг ички ишларига аралашишнинг навбатдаги уриниши сифатида кўраман. Бу баҳолар ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайди", - деди Владислав Ганжара.

Унинг эслатишича, Украина парламенти ерларни чет элликларга сотишга рухсат берган ва европаликлар бундан Қримдаги украиналикларга тегишли ерларни эгаллаб олишда фойдаланишини таҳмин қилган.

"Коронавирус пандемияси шароитида Украина депутатлари Украинада ерларни эркин сотишни руҳсат берувчи қонунни қабул қилдилар. Бу Украина халқига тегишли ягона манба бўлиб турган эди ва мораторий туфайли унинг хавфсизлиги таъминланган эди. Шундан сўнг, биз тушунамизки, Украина энг охиргисини йўқотади. Ва Европа мамлакатлари ва компаниялари Қримда Украина фуқароларига тегишли бўлган ерларга ҳам эгалик қилишни исташади. Аммо бу ҳеч қандай шароитда амалга ошмайди», - деди Владислав Ганжара.

Асосий мавзулар